Гарбин Мугуруса: Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлишим шарт!
Испаниялик Гарбин Мугуруса келгуси мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.
– Мен келгуси йили нуфузли турнирлар финалида ўйнаб, уларда кўпроқ ғалаба қозонишим керак. Шунингдек, рейтинг жадвалида биринчи поғонадан жой олишим шарт! Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман. Ўз олдимга жиддий ва аниқ мақсадларни қўйишга ўрганганман. Юксак ғалабаларни қўлга киритганман ва яна ғолиб бўлишимга ишонаман.
Ҳозирда ўтказган ўйинларимни кўрмоқдаман. Авваллари бу ишни қилишни ёқтирмас эдим. Айниқса, мағлубиятга учраганимда. Энди эса барчасини томоша қилмоқдаман. Бу эса хатоларим устида ишлашимга катта ёрдам бермоқда. Мен янги мавсумга тайёрман, – дейди Гарбин Мугуруса.

Фикрлар